Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
хос бўлишига қарамасдан, нега қул учун ҳур ўлдирилишига далил қилинди, деган савол туғилиши мумкин. Бунга жавоб шуки, бу ҳадис қул учун ҳур ўлдирилишига мантуқ эътибори билан эмас, мафҳум эътибори билан далил бўлади. Чунки Пайғамбар с.а.в.нинг:
«مَنْ قَتَلَ عَبْدَهُ»
«Ким қулини ўлдирса» деган гаплари мантуқи эътибори билан қулини ўлдирган хожанинг ўзи ҳам ўлдирилишидан бошқасига далолат қилмайди. Яъни ундан қул учун хожа эмас, қули учун хожаси ўлдирилади, деган маъно чиқади. Лекин гапнинг мазмуни (оҳанги) қули учун ўз хожаси ўлдирилгандан кейин хожадан бошқанинг ўлдирилиши янада аёнроқлигини англатяпти. Бунга у мантуқ эътибори билан эмас, мафҳум эътибори билан далолат қиляпти. Мана шундай далолат қилиш:
«مَنْ جَدَعَ عَبْدَهُ جَدَعْنَاهُ»
«Ким қулининг бурнини кесса, унинг бурнини ҳам кесамиз» деган ҳадисда ҳам:
«مَنْ خَصَى عَبْدَهُ خَصَيْنَاهُ»
«Ким қулини бичса, унинг ўзини ҳам бичамиз» деган ҳадисда ҳам мавжуд эмас. Чунки бу ҳадислар мазмуни ўзининг қулидан бошқа қулнинг бурнини кесса, ўзининг бурни ҳам кесилишига, ўзининг қулидан бошқа бир қулни бичса, ўзининг ҳам бичилишига далолат қилмайди. Чунки хожанинг ўз қулига одоб беришга ҳаққи бор. Фақат одоб беришда бирон аъзони кесиш даражасига боришдан қайтариляпти. Бурнини кесиш ёки бичишдан қайтариш дегани, кимки шу ишни ўзининг қулидан бошқа бир қулга қилса, ўзи ҳам шундай қилинишга янада лойиқроқдир, дегани эмас. Негаки мафҳуми мувофақа гоҳида қуйидан юқорига танбеҳ бериш қабилида, гоҳида юқоридан қуйига танбеҳ бериш қабилида, гоҳида эса баробар туриб танбеҳ бериш қабилида бўлади. «Ким қулининг бурнини кесса...», «Ким қулини бичса...» ҳадисларида эса бир нарсадан иккинчи нарсага ҳеч қандай огоҳлантириш йўқ. «Ким қулини ўлдирса...» ҳадисида эса юқоридан қуйига огоҳлантириш бор. Ўз қули учун хожаси ўлдирилиб турганда бошқа бир қул учун ўлдирилиши янада аниқроқдир. Шунга кўра:
«مَنْ قَتَلَ عَبْدَهُ قَتَلْنَاهُ»
144-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|